"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар декларацияланди

// 30.03.2022
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/manfaatlar-tuqnashuvi-deklaratsiyasi

“Ўзкимёсаноат” АЖнинг “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати” талаблари асосида жамиятда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилишнинг тартиби ўрнатилган.

Жумладан, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2020 йил 19 ноябрда 103-сон буйруқ билан тасдиқланган “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати” талаблари асосида коррупциоген омилларни барвақт олдини олиш, уларни бартараф этиш мақсадида Жамиятнинг бошқарув аъзолари ҳамда хизмат вазифасига кўра коррупциявий хавф-хатарлар эҳтимоли юқори бўлган ходимлар томонидан йилига бир марта манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш шакли (декларация) тўлдирилиши белгилаб қўйилган.

Мазкур сиёсат талабларига мувофиқ “Ўзкимёсаноат” АЖнинг жами 75 та масъул ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви декларациялар тўлдирилди.

Шуни таъкидлаш лозимки, ходимлар томонидан декларация тўлдирилшида бирон-бир ташкилотда молиявий манфаатдорлиги борлиги, шу жумладан, устав капиталида иштирок этиши, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулк шаклидан қатъи назар моддий ёки номоддий навф олинаётганлигини кўрсатиш лозим.

Тўлдирилган декларациялар таҳлил қилинганда 9 та масъул ходимлар еттита тармоқ корхоналарида Кузатув кенгаши аъзолари эканлиги, 4 та ходим тадбиркорлик субъектларида ўз улушига эга ёки унда раҳбар эканлиги маълум бўлди.

Шунингдек, 2 нафар ходим масъуляти чекланган жамиятларда ўз улушлари борлиги ва раҳбар эканлигини декларацияда кўрсатишмаганлиги аниқланди. Мазкур ходимларага жамиятнинг “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати” талабларини қайта тушунтириш мақсадида профилактик суҳбат ўтказилди ва бу ҳақда улардан тушунтириш хатлари олинди.

Шуни таъкидлаш лозимки, таҳлил жараёнида жамият ходимларига тегишли тадбиркорлик субъектлари “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналари билан 2021 йил давомида ўзаро ҳамкорликни амалга оширилмаганлиги аниқланди.

Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш мақсадида тушунтириш ишлари давом эттирилмоқда.