"Ўзкимёсаноат" АЖ

Инсон умри давомида олган билимининг асосини мактабда олган билими ташкил этади

// 14.03.2020
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/maktab1

"Инсон умри давомида олган билимининг асосини мактабда олган билими ташкил этади". 

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси в.б. Мирзамахмудов Жўрабек Турсунпўлатович Олмазор туманидаги 1-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашди. Тадбирда мактабнинг ихтисослаштирилган махсус 10-синф ўқувчилари иштирок этди. Умумтаълим мактаби ташкилотга бириктирилган таълим муассасаси бўлиб, доимий равишда мактаб ўқувчилари иштирокида очиқ дарслар ташкил этиб келинади.

Тадбир давомида сўзга чиқган “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси в.б. Жўрабек Мирзамахмудов инсон умри давомида олган билимнинг асосини мактабда олган билим ташкил этишини, шу учун хам ўқиб излашишдан тўхтамаслик лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Ёшларнинг таклифига биноан май ойида мактаб ўқувчилари ўртасида кимё фани бўйича фан олимпиадасини ташкил этиш белгиланди.