"Ўзкимёсаноат" АЖ

"Максам-Чирчиқ" АЖда “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови ўтказилди.

// 16.02.2024
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/maksam-chirchiq-azhda-eng-faol-innovator-ayol-kurik-tanlovi-

"Максам-Чирчиқ" АЖда хотин-қизларнинг касблар ва ихтисосликларини чуқур ўрганишга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадини кўзлаган “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови ўтказилди. 

Мазкур танлов учун жамият бўлим ва цехларида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг корхона иқтисодий самарадорлигини оширувчи ғоялари тақдим қилинди. Иштирокчиларнинг лойиҳаларини баҳолашда лойиҳаларнинг ўзига хослиги ва долзарблигига эътибор қаратилди. 

Танлов якунига кўра:
1-ўринни Марказий лаборатория ходими-И.Тоджидинова;
2-ўринни Марказий лаборатория ходими-З.Абдурахманова;
3-ўринни Техник назорат бўлими ходими-Н.Абдухаликова;
4-ўринни Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехи ходими-К.Валижонова эгаллади. 

Тадбир сўнггида ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда пул мукофотлари топширилди.

 "Максам-Чирчиқ" АЖ Матбуот хизмати