"Ўзкимёсаноат" АЖ

“KPMG” халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда сeминар ўтказилди

// 08.08.2022
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/kpmg-xalqaro-konsalting-kompaniyasi-bilan-hamkorlikda-seminar

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналари раҳбарлари, уларнинг иқтисод ва молия бўйича ўринбосарлари ҳамда бош бухгалтерлари учун “KPMG” халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда “Компания маълумотларини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)га мувофиқ тақдим этиш” мавзусида семинар ўтказилди.

Мазкур семинар “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарининг 2020 йил 31 декабрь ҳолатига консолидациялашган молиявий ҳисоботининг халқаро катта тўртликка (Big 4)  кирадиган «KPMG» халқаро аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилаётган аудити доирасида бўлиб ўтди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Жамият ва тармоқ корхоналари раҳбарлари, уларнинг иқтисод ва молия бўйича ўринбосарлари ҳамда бош бухгалтерларининг МҲХСга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларни тушуниш малакаларини шакллантириш ҳамда компанияларнинг молиявий ҳолати ва молиявий натижаларини таҳлил қилиш кўникмаларини янада оширишдан иборат.

Якунда иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, “KPMG” дунёдаги энг йирик профессионал хизматлар тармоқларидан бири бўлиб, катта тўртликка (Big 4) кирувчи аудиторлик компанияси ҳисобланади. Халқаро штаб-квартираси Амстелвенда жойлашган компанияда 219 000 дан ортиқ ходим фаолият юритади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати