"Ўзкимёсаноат" АЖ

Коррупцион ҳолатлар юзасидан мурожаат каналлари эълон қилинди

// 25.09.2023
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/korrupcion-holatlar-yuzasidan-murozhaat-kanallari-elon-qilindi

 

Сизга «Ўзкимёсаноат» АЖ ва унинг тармоқ корхоналари мансабдор шахслари томонидан таъмагирлик, коррупцион жиноятлар, манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари, давлат ёки Жамият мулкини ноқонуний ўзлаштириш, талон-тарож қилиш ва бошқа қонун бузилиш ҳолатлари ҳақида маълум бўлганда, «Ўзкимёсаноат» АЖнинг коррупция ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар ҳақида хабар беришга мўлжалланган қуйидаги алоқа каналлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Ишонч телефони: +99871 200-74-48

Телеграм бот: uzkimyosanoatanticorbot

Мурожаатчининг ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида ҳимоя қилиниши кафолатланади.