
“Аммофос-Максам” АЖ Ишлаб чиқариш директори Баҳодир Содиков корхона ёшлари билан учрашди.
Учрашувда хорижий тилларни пухта эгаллаш, ёшларнинг билим ва салоҳиятини ошириш, мамлакатимиз нуфузини халқаро миқёсда тарғиб этиш ҳамда “Ибрат фарзандлари” лойиҳасининг аҳамияти юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида ёшларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, янги марралар сари интилиш ва доимий изланишда бўлиш муҳимлиги таъкидланди.