"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат“ АЖда “КИТОБХОН ХОДИМ — 2022“ кўрик-танловининг рeспублика босқичи бўлиб ўтди

// 14.10.2022
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/kitobxon-zodim-2022-tanlovining-respublika-bosqichi

Бугун “Ўзкимёсаноат“ АЖда 21-октабр — Ўзбек тили байрами муносабати билан  “Ўзкимёсаноат“ АЖ тармоқ корхоналари ва ташкилотлари  ходимлари ўртасида ўтказилган “КИТОБХОН ХОДИМ — 2022“ кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Жамиятнинг тармоқ корхоналари ва ташкилотларида бўлиб ўтган беллашувларда ғолиб бўлган 8 нафар китобхон ходимлар иштирок этган финал босқичи 3 та шартдан иборат бўлди.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган танловнинг республика босқичида “Деҳқонобод калий заводи“ АЖ вакили Каримова Гулноза ғолиб бўлди ва фахрли 1-ўринни эгаллади. 2-ўринни эса “Махам-Чирчиқ“ АЖ вакили Тўйчиева Малика эгаллади. “Навоиязот“ АЖ вакили Маннопова Гулҳаё 3-ўринни қўлга киритди.

Танлов ғолибларига махсус статуэтка, фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари учун сертификатлар топширилди. Беллашувларда фаол қатнашган китобхонлар эса фахрий ёрлиқ ва китоблар тўплами билан тақдирланишди.

Бу каби кўрик-танловлар “Ўзкимёсаноат“ АЖ тизимида мунтазам равишда ўтказиб келинади. "Китобхон ходим" танлови ҳам ҳар йили ўтказилиши белгиланган.

“Ўзкимёсаноат“ АЖ Матбуот хизмати