Бугун "Кимё саноати ёш мутахассислари" илмий-интеллектуал форуми ўз ишини бошлади.
Мазкур форумда “Максам-Чирчиқ” АЖ, “Навоийазот” АЖ, “Деҳқонобод калий заводи” АЖ, “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК, “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ, “Аммофос-Максам” АЖ, "Фарғонаазот" АЖ, "Биринчи резинотехника заводи" МЧЖ ХКларда фаолият юритаётган ёш кимёгар мутахассислар, шунингдек, Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, Тошкент кимё-технология институти ҳамда Янги Ўзбекистон университети талабалари - жами 200 нафар ёшлар иштирок этишмоқда.
Дастлаб иштирокчилар Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университети Тошкент шаҳридаги филиалига ташриф буюришди. Илм даргоҳида соҳанинг бўлажак мутахассислари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, иштирокчилар Чирчиқ кимё-индустриал технопаркига ҳам экскурсия ташкил этилди. Технопаркда ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди. Ёш мутахассислар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.
Форумнинг асосий тадбирлари "Кимёгар" соғломлаштириш оромгоҳида бўлиб ўтади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати