
1️⃣@cyberqalqonbot
Агар сизга шахсий хабарда номаълум ёки шубҳали файл юборилган бўлса, уни ботга юборишингиз кифоя. Бот қисқа вақт ичида файлни таҳлил қилиб, унинг зарарли ёки хавфсиз эканлиги ҳақида маълумот беради. Бу эса вируслар, зарарли дастурлар ва фирибгарлар юборган файлларни очишдан олдин хавфни аниқлаш имконини яратади.
2️⃣ Xavfsizlink.uz
3️⃣ “Check Permission” ilovasi
"Андроид" операцион тизими учун мўлжалланган ушбу дастур иловаларни автоматик таҳлил қилиб, зарарли илованинг ўрнатилишини олдини олади. Аввалдан мавжуф зарарли илова аниқланса, бу ҳақида фойдаланувчига тезкор билдиришнома (нотифиcатион) юборилади. Доимий равишда иловага кириб, қурилмада вирус бор ёки йўқлигини текшириш шарт эмас.
Энг асосийси офлайн режимда ҳам ишлайди.
Ҳурматли фуқаролар!
Юқоридаги маҳсулотлар Киберхавфсизлик маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, барча фойдаланувчилар учун бепул хизмат кўрсатади.
Ушбу воситалардан фойдаланиш ва кибергигиена қоидаларига амал қилиш орқали шахсий маълумотларингизни ҳимоя қилинг.