2013 йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1,25 трлн. сўмлик маҳсулот ҳамда 90,2 млрд.сўмлик халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарилди.
846,43 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 648,57 минг тонна азотли ўғитлар, 122 минг тонна фосфорли ўғитлар ва – 75,86 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
Маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ 2013 йил январь-сентябрь ойларида 270,6 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва прогноз 107,6% -га бажарилди.
2013 йил Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни бажариш доирасида “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари томонидан 136,66 млн.доллар ҳажмида инвестициялар ўзлаштирилди
Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржада тузилган шартномаларга биноан 141 млрд.сўмлик маҳсулот компания корхоналари томонидан сотиб олинди ва прогноз 120,4% -га бажарилди.
229 янги иш ўрни, шу жумладан касаначилик асосида 71 иш ўрни яратилди.
Худудий «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик жамиятларидаги мавжуд техникалар ёрдамида қишлоқ хўжалиги корхоналарига 2013 йил январь-сеннтябрь ойлари давомида 32,6 млрд.сўмлик агрокимёвий хизматлар кўрсатилди. Жумладан: 1089,6 млн.сўмлик 78,6 минг тонна компост тайёрланди ва сотилди, 162,4 минг тонна органик ва 442,5 минг тонна минерал ўғитлар фермер хўжаликлари экин майдонларига етказиб берилди. 1137,5 минг гектар ғалла ва 1285,5 минг гектар пахта майдонларида минерал ўғитлар сепилиб, суспензия тадбирлари ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” ДАК
матбуот хизмати