2014 йилнинг январ-декабр ойларида "Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2011.5 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 106,8%) ҳамда 171,9 млрд сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 109,7%) ишлаб чиқарилди.
Соф ҳолда 1212,1 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 979,24 минг тонна азотли ўғитлар, 136,51 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 96,36 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
Маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ 2014 йил январь-декабр ойларида 234,2 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди (прогноз 180,4 млрд.сўм).
2014 йил Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни бажариш доирасида “Узкимёсаноат” ДАК корхоналари томонидан 184,5 млн.доллар ҳажмида инвестициялар ўзлаштирилди ва прогноз 100,8%-га бажарилди.
Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржада тузилган шартномаларга биноан 189 млрд.сўмлик маҳсулот компания корхоналари томонидан сотиб олинди (прогнозга нисбатан 101,3%).
594 янги иш ўрни, шу жумладан касаначилик асосида 70 иш ўрни яратилди.
Худудий «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик жамиятларидаги мавжуд техникалар ёрдамида қишлоқ хўжалиги корхоналарига 2014 йил январ-декабр ойлари давомида 44,9 млрд.сўмлик агрокимёвий хизматлар кўрсатилди. Жумладан, 1333,4 млн.сўмлик 94,6 минг тонна компост тайёрланди ва сотилди, 242,3 минг тонна органик ва 613,6 минг тонна минерал ўғитлар фермер хўжаликлари экин майдонларига етказиб берилди.
237.5 минг гектар пахта ва галла майдонларида минерал ўғитлар сепилиб, суспензия ҳамда 1115,9 минг гектар пахта майдонларида дефолиация тадбирлари ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” ДАК матбуот хизмати