2013 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 408,8 млрд. сўмлик маҳсулот ҳамда 23,9 млрд.сўмлик халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 104,5%-ни ташкил қилди.
15,7 млрд.сўмлик кимё маҳсулотнинг янги турлари ишлаб чиқарилди.
289,66 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 217,35 минг тонна азотли ўғитлар, 38,63 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 33,68 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
Маҳсулот экспорти прогнозга нисбатан 173,2%-ни, ўсиш суръати 110%-ни ташкил этди.
Маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ 2013 йил январь-март ойларида 92,5 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва прогноз 110,9-га бажарилди.
2013 йил Инвестицион дастурига киритилган лойиҳаларни бажариш доирасида “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари томонидан 30,2 млн.доллар ҳажмида инвестициялар ўзлаштирилди.
Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржада тузилган шартномаларга биноан 37,4 млрд.сўмлик маҳсулот компания корхоналари томонидан сотиб олинди ва прогноз 123,1%-га бажарилди.
136 янги иш ўрни, шу жумладан касаначилик асосида 30 иш ўрни яратилиб, прогноз мутаносиб равишда 323,8% ва 176,5% бажарилди.
Худудий «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик жамиятларидаги мавжуд техникалар ёрдамида қишлоқ хўжалиги корхоналарига 2013 йил январь-март ойлари давомида 4936,6 млн.сўмлик агрокимёвий хизматлар кўрсатилди. Жумладан: 261,2 млн.сўмлик 21,8 минг тонна компост тайёрланди, 109,1 минг тонна органик ва 125,9 минг тонна минерал ўғитлар фермер хўжаликлари экин майдонларига етказиб берилди. 64,2 минг гектарга минерал ўғитлар сепиб берилиб, 97,5 минг гектар ғалла майдонларида суспензия тадбирлари ўтказилди.
«Ўзкимёсаноат» ДАК
матбуот хизмати