"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарининг инновацион маҳсулотлари кўргазмаси бошланди

// 25.07.2022
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/innovatsion-rivojlanish-vazirligi-binosida-tashkillashtirilayotgan-uzkimyosanoat-aj-tarmoq-korxonalarining-innovatsion-mahsulotlari-kurgazmasi-boshlandi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3698-сон қарорига мувофиқ илмий тадқиқот муассасалари ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг май-октябрь ойлари давомида Инновацион ривожланиш вазирлигида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳанинг илмий ишланма ва инновацион маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу режага асосан Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида ташкиллаштирилаётган “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарининг инновацион маҳсулотлари кўргазмаси бошланди.

Кўргазма 2022 йилнинг  27 июль кунига қадар давом этади.


Мазкур кўргазмада «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналари томонидан сўнгги 5 йилда инновацион лойиҳалар доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намуналари намойиши, илмий ёндашувни талаб этадиган лойиҳалар, корхоналар ва уларнинг инновацион фаолияти юзасидан тақдимотлар ўтказилмоқда.

 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати