"Ўзкимёсаноат" АЖ

Илм ва саноат уйғунлиги: “Ўзкимёсаноат” янги инновацион ҳамкорликни йўлга қўймоқда

// 22.04.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/ilm-va-sanoat-uygunligi-uzkimyosanoat-yangi-innovacion-hamko

Илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси ҳар қандай соҳа тараққиётининг муҳим омили ҳисобланади. Бу йўналишда “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жамият Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, бу ўз навбатида инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва саноат самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Яқинда “Ўзкимёсаноат” АЖнинг Инновация ва янги технологияларни жорий этиш бўлими вакиллари Фанлар академияси ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида мутахассислар марказ фаолияти билан танишиб, келгусида амалга оширилиши мумкин бўлган истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашувда илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, замонавий технологияларни татбиқ қилиш ҳамда қўшма лойиҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бу каби ҳамкорлик илм-фан ва саноат ўртасидаги узвий боғлиқликни мустаҳкамлаб, тармоқни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.