"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ибратли оила” кўкрак нишони топширилди

// 16.05.2024
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/ibratli-oila-kukrak-nishoni-topshirildi

Қашқадарё вилоят ҳокимлигида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Қашқадарёда ибратли оила намунаси бўлиб келаётган, фарзандлар тарбияси ва уларнинг илмли ҳамда касб-ҳунарли бўлиши, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ёш оила вакилларини ўз ортидан эргаштиришга катта хизмат қилаётган оила вакиллари иштирокида  тантанали тадбир ўтказилди.

Унда “Деҳқонобод калий заводи” АЖ  Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси Мухтасар Каримова ҳам “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Корхона жамоаси номидан Мухтасар Каримовани ушбу юксак эътироф билан муборакбод этамиз.

“Деҳқонобод калий заводи” АЖ Матбуот хизмати