Жорий йилнинг 26-29-сентябр кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилган спортнинг "Армрестлинг" тури бўйича ХХ Жаҳон кубогида Ўзбекистон 🇺🇿 шарафини ҳимоя қилган “Максам-Чирчиқ” АЖнинг “Карбамид” цехи машинисти-Азиз Таджиев 20 га яқин давлат спортчилари орасида, 105 кг вазн тоифасида кумуш (чап қўлда) ҳамда бронза (ўнг қўлда) медали соҳибига айланди.
"Максам-Чирчиқ" акциядорлик жамияти жамоаси Азиз Таджиевни ушбу ғалаба билан табриклайди ва келгусидаги мусобақаларда улкан зафарлар тилайди.
"Максам-Чирчиқ" АЖ Матбуот хизмати