«Деҳқонобод калий заводи» АЖда фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимлар «1C дастурида тайёр маҳсулотларни ҳисобга олиш ва бошқариш» ўқув курси бўйича ўқитилмоқда.
Ходимлар 5 кун давомида ўз билим ва малакасини оширадилар ҳамда ўқув курси сўнгида ўзлаштирилган билимлар малака комиссияси томонидан 2 босқичли назарий имтиҳондан ўтказилади.
Ўқув курси ниҳоясида барчага мутахассислиги бўйича малака оширганлиги тўғрисида тегишли тартибда гувоҳнома берилади.
«Деҳқонобод калий заводи» АЖ Матбуот хизмати