Маълумки, жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари Навоий шаҳри делегацияси вакиллари Хитойнинг Хунан провинцияси Чжучжоу шаҳрида расмий ташриф билан бўлишганди. Учрашувлар доирасида дўстона ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг янги даврини бошлаб берадиган 2024-2028 йилларга мўлжалланган меморандум имзоланган эди.
Навоий ва Чжучжоу шаҳарлари ўртасида кимё саноатидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ва икки томонлама манфаатли алоқаларни янада яхшилаш мақсадида 16 нафар хитойлик тадбиркор ва мутахассислар корхонада бўлишди.
Меҳмонлар жамиятдаги ишлаб чиқариш мажмуалари, янги инвестицион лойиҳалар билан танишдилар. Хусусан, корхонада Хитой билан ҳамкорликда амалга оширилаётган бир қатор қувватлар хусусида ўзаро фикр алмашилди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, сифат кўрсаткичларини янада яхшилаш, экспорт имкониятларини кенгайтириш, мутахассислар малакасини ошириш борасида келгусида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида келишувга эришилди.
«НАВОИЙАЗОТ» АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ