"Ўзкимёсаноат" АЖ

Қутлуғ айёмга муносиб тайёргарлик: ободлик ва ҳамжиҳатлик

// 22.08.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/hashar20260822

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимизда байрамга муносиб тайёргарлик кўриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва аҳоли ўртасида ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга қаратилган эзгу ташаббуслар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» дастури доирасида «Ўзкимёсаноат» АЖ марказий аппарати ва тармоқ ташкилотларида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилди.

Ҳашар давомида ходимлар фаол иштирок этиб, ҳудудларни тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширдилар. Жамоавий меҳнат жараёнида юртдошларимизни бирлаштирувчи меҳр-оқибат, саховат ва ҳамжиҳатлик каби қадриятлар яна бир бор намоён бўлди.

Зеро, мустақилликнинг 35 йиллиги — озод ва обод Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг бирдамлиги ҳамда юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кенг намоён этиш учун муҳим айёмдир. Ушбу қутлуғ санага муносиб тайёргарлик кўришда ҳар бир эзгу ташаббус, ҳар бир ободлик иши муносиб ҳисса бўлиб хизмат қилади.