"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ҳар бир мурожаат ва таклиф эътиборда!

// 12.10.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/har-bir-murozhaat-va-taklif-etiborda

"Максам-Чирчиқ" АЖ бошқаруви раиси Дилшод Манноновнинг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди



Очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланган мазкур қабулда мурожаатчиларнинг муаммолари, таклифлари ҳамда уларни қийнаётган масалалар атрофлича тингланди.


Мулоқот давомида билдирилган ҳар бир мурожаат синчиклаб ўрганилди. Муддат талаб қиладиган муаммоларни ҳал этиш бўйича бошқарув раиси томонидан тегишли таркибий тузилма раҳбарларига аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди ҳамда уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди. Бир қатор масалалар эса қабулнинг ўзидаёқ ижобий ечимини топди.



"Максам-Чирчиқ" АЖ аҳоли ва ходимлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни янада мустаҳкамлашни мақсад қилган.