"Ўзкимёсаноат" АЖ

Халқаро ва минтақавий фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозлари тақдирланди

// 16.12.2025
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/halqaro-va-mintaqaviy-fan-olimpiadalarida-goliblikni-qulga-k

2025 йилда юртимиз ўқувчилари 29 та халқаро олимпиадада муносиб иштирок этиб, жами 210 та медал (40 та олтин, 78 та кумуш, 92 та бронза)ни қўлга киритди.

Қувонарлиси Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари Далер Раҳимов ва Миржаҳон Мухаммадов ҳар бири 1 миллиард сўмдан пул мукофотига эга бўлди.

Ушбу рағбатлантириш уларга Халқаро кимё олимпиадаси, Халқаро Менделеев олимпиадаси ва Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасида олтин медалларни қўлга киритгани учун берилди.

Маълумот учун: жорий йилда халқаро фан олимпидалари ғолиблари, уларнинг устозларини тақдирлаш учун давлат буджетидан жами 12 млрд 424 млн сўмга яқин маблағ ажратилган (2019 йилги 780 млн сўмдан қарийб 17,5 баробарга кўп).