"Ўзкимёсаноат" АЖ

Халқаро кўргазмадаги иштирок — фаолият самарадорлиги кафолати

// 23.09.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/halqaro-kurgazmadagi-ishtirok-faoliyat-samaradorligi-kafolat

22-24-сентябр кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуасида “Пластмасса ва полимерлар саноати — Plastex Uzbekistan 2026” 16-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Тадбир доирасида полимер материаллари, пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, кимё, нефт кимёси, ускуналар, қадоқлаш ечимлари сингари йўналишларда замонавий ишланма ҳамда технологиялар намойиш этиляпти.



Ушбу кўргазмада “Навоиязот” АЖ масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, кимё ва полимер саноатида қўлланилаётган замонавий ускуналар, ишлаб чиқариш ечимлари билан яқиндан танишмоқда. Жараёнда жамият вакилларининг маҳаллий ва хорижий компаниялар мутахассислари билан учрашувлар ўтказиб, инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, самарадорликни ошириш, маҳсулот тайёрлаш имкониятларини кенгайтириш ҳамда истиқболли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишлари кўзда турилган.


“Plastex Uzbekistan 2026” халқаро кўргазмасининг ўтказилиши кимё, пластмасса ва полимер саноати корхоналари ўртасидаги профессионал алоқаларни мустаҳкамлаш, янги технологиялар ва инновацион ишланмаларни оммалаштириш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.