"Ўзкимёсаноат" АЖ

Халқаро компания вакиллари “Навойазот” АЖда

// 10.09.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/halqaro-kompaniya-vakillari-navoyazot-azhda

Аудиторлик, бухгалтерия ҳисоби, солиқ, юридик ва консалтинг хизматларини кўрсатувчи дунёдаги енг йирик халқаро компанияларидан бири «Ernst and Young Advisory» вакиллари “Навоийазот” АЖда бўлишди. Мулоқотда минтақавий ҳамкорлар раҳбарларидан иборат делегация аъзолари жамият мутасаддилари билан бир қатор муҳим масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашишди.



Хусусан, учрашувда корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, жараёнлар самарадорлигини ошириш, молиявий ҳисобот ва аудитнинг халқаро стандартларини қўллаш, шунингдек, замонавий консалтинг ёндашувларидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар саноат корхоналари фаолиятидаги илғор халқаро тажрибани қўллаш, бошқарув жараёнларини трансформация қилиш ва инвестициявий жозибадорликни янада оширишга қаратилган истиқболли йўналишлар хусусида ҳам мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.



Мулоқот давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, тажриба ва эксперт билимларини алмашиш бўйича мавжуд имкониятлар кўриб чиқилди. Учрашув конструктив ва ишчан руҳда ўтиб, томонлар келгусида ҳам самарали мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.