"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Ўзкимёсаноат» АЖ жамоаси «Гимнастрада ҳамма учун!» спорт фестивалида фахрли 2-ўринни эгаллади

// 12.05.2023
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/gimnastrada-hamma-uchun-sport-festivali

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон гимнастика Федерацияси томонидан Вазирлик ва идоралар ходималари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида «Гимнастрада ҳамма учун!» спорт фестивали ўтказилди. 

Унда «Ўзкимёсаноат» АЖ номидан иштирок этган Жамиятимиз тизим корхонаси «Максам-Чирчиқ» АЖ жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллади ва «Гимнастика элементларининг энг яхши танлови учун» номинацияси ғолиби бўлди.

Ушбу ютуқ билан жамоа аъзоларини табриклаймиз ҳамда келгусида омад ва муваффақиятлар тилаймиз!