Ушбу танлов гендер тенгликни таъминлаш соҳасида юқори натижаларга эришган, ушбу йўналишда жамият ривожи йўлида ташаббус кўрсатаётган, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўз соҳасида тегишли йўналишларда долзарб вазифаларни амалга ошираётган идора ва ташкилотлар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, ҳокимликлар, тадбиркорлик субектлари қатнашди.
Хусусан, "Максам-Чирчиқ" АЖ фаол иштироки учун “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол шаҳар, давлат органи” номинацияси билан тақдирланди ва республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
"Максам-Чирчиқ" АЖ Матбуот хизмати