“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида “Қирғизистон ўғит етказиб берувчилар ассоциацияси” юридик шахслар уюшмаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда “Ўзкимёсаноат” АЖ вакиллари “Қирғизистон ўғит етказиб берувчилар ассоциацияси” юридик шахслар уюшмаси раиси Э.Акунбеков билан музокалар олиб борди. Тадбир давомида Қирғизистон Республикасига минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотлар етказиб бериш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, мулоқот доирасида куни кеча “Навоийазот” АЖдаги “Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш” мажмуасининг ишга туширилиши натижасида олинган илк карбамид маҳсулотининг тақдимоти ўтказилди.
“Қирғизистон ўғит етказиб берувчилар ассоциацияси” юридик шахслар уюшмаси раиси Э.Акунбеков “Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш” мажмуаси фаолият бошлаганлиги билан самимий табриклади ва кийинги йилдан нафақат карбамид балки бошқа кимё маҳсулотларини экспорт қилишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув сўнггида томонлар “Навоийазот” АЖ томонидан Қирғизистон Республикасига карбамид етказиб бериш ишларини бошлаш ва йилига 45 минг тоннадан 60 минг тоннагача азотли ўғитлар экспортини амалга ошириш юзасидан битим имзолади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати