"Ўзкимёсаноат" АЖ

Европа эластомерлар бозори 2035 йилга келиб 64 фоизга ўсади

// 03.08.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/evropa-elastomerlar-bozori-2035-yilga-kelib-64-foizga-usadi

Европа эластомерлар бозори ҳажми 2026 йилда 25,9 млрд АҚШ долларига етади. Таҳлилларга кўра, 2025–2035 йиллар давомида бозор 64 фоизга ўсиб, 24,7 млрд доллардан 40,5 млрд долларгача етиши ҳамда йиллик ўртача 5 фоиз суръатда ривожланиши кутилмоқда.

Бозор ўсишининг асосий ҳаракатлантирувчи омили автомобилсозлик соҳаси бўлиб, бу электр автомобилларига ўтиш ва барқарор ривожланиш соҳасидаги қатъий талаблар билан изоҳланади.

2025 йилда бозорнинг 17,8 фоиз улушини ташкил этган истеъмол товарлари сегменти энг тез ўсувчи йўналиш сифатида қайд этилмоқда. Шу билан бирга, саноат (24,6 фоиз) ва автомобилсозлик тармоғи (24,7 фоиз) бозорнинг асосий сегментлари бўлиб қолмоқда. Тиббиёт соҳаси эса умумий бозорнинг қарийб 20 фоизини ташкил этади.

Таҳлилларга кўра, жаҳон эластомерлар бозори ҳажми 2026 йилдаги 115,4 млрд АҚШ долларидан 2034 йилга келиб 175 млрд АҚШ долларигача ўсиши прогноз қилинмоқда.