"Ўзкимёсаноат" АЖ

“ЎЗКИМЁСАНОАТ” АЖДА ЭРОН ИСЛОМ РEСПУБЛИКАСИ НЕФТЬ ВАЗИРИНИНГ ЎРИНБОСАРИ АҲМАД АСАДЗОДА БОШЧИЛИГИДАГИ ДEЛEГАЦИЯ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

// 12.09.2022
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/eron-uchrashuv

“Ўзкимёсаноат” АЖда Эрон Ислом Республикаси Нефть вазирининг ўринбосари Аҳмад Асадзода бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ўртасида нефть-кимё соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш имкониятлари, жумладан, кимё саноати маҳсулотлари экспорт ва импорти борасида ҳамкорликни кенгайтириш, биргаликда юқори қўшимча қийматга эга бўлган нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Эрон Ислом Республикаси делегацияси томонидан, мамлакатнинг нефть-кимё саноати корхоналари, мавжуд минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотлар, соҳанинг ишлаб чиқариш қувватлари, экспорт ва импорт салоҳияти, шу билан бирга, амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ва истиқболдаги режалар ҳақида тақдимот ҳам ўтказилди.

Тадбир якунида биргаликда ишчи гуруҳ шакллантириб, нефть-кимё саноати соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқишга келишиб олинди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати