"Ўзкимёсаноат" АЖ

Маънавий-маърифий соҳадаги “Энг намунали вазирлик ва идора” танловида “Ўзкимёсаноат” АЖ 3-ўринни эгаллади

// 23.09.2022
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/eng-namunali-vazirlik-va-idora-tanlovi

Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказилган маънавий-маърифий соҳадаги “Энг намунали туман ва шаҳар” ҳамда “Энг намунали вазирлик ва идора” танловлари ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Энг намунали вазирлик ва идора” танловида Ички ишлар вазирлиги 1-ўрин (92,5 балл), Мудофаа вазирлиги 2-ўрин (92,1), Миллий гвардия ва “Ўзкимёсаноат” АЖ 3-ўринни (88,4) эгаллади. Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси 4-ўрин (81,3), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 5-ўринга (78,6) муносиб топилди.

Танлов ғолиби сифатида “Ўзкимёсаноат” АЖга 12,5 млн сўм пул маблағи ҳамда 4,0 млн сўмлик китоблар жамланмаси тақдим этилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати