"Ўзкимёсаноат" АЖ

Эълон

// 30.01.2024
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/elon66

Агар сиз бакалавр ёки магистратура талабаси бўлсангиз ва кимё соҳасида ўзингизни исботламоқчи бўлсангиз, сизни Kimyo Girls Республика олимпиадасида иштирок этишга таклиф қиламиз.

Иштирок этиш шартлари :

Kimyo Girls Республика олимпиадасида Республикамизда таълим олувчи барча олий таълим муассасалари талабалари иштирок этишлари мумкин.

Рўйхатдан ўтиш жараёнини якунлаш учун иштирокчилар кимё соҳасидаги лойиҳаларининг тавсифини тақдим этишлари керак.

Танлов босқичлари:

1-босқич
Феврал ойида туманларда (шаҳарларда) ўтказилади ва 2-босқичга энг юқори натижаларга эришган 50 нафар номзод ўтади

2-босқич
Март ойининг бошида энг яхши 15 номзод кейинги босқичга йўлланма олади

3-босқич
Март ойида бўлиб ўтади ва 5 иштирокчидан иборат 3 та жамоа ўз лойиҳаларини ҳимоя қилади

Рўйхатдан ўтиш муддати: 19.02.2024