"Ўзкимёсаноат" АЖ

Экологик хавфсизлик ва назорат – доимий эътиборда!

// 04.05.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/ekologik-havfsizlik-va-nazorat-doimiy-etiborda

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ, бугун “Аммофос-Максам” АЖ ҳудудида экологик мониторинг ишлари амалга оширилди.

Мазкур тадбирда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари бошқармаси мутахассислари иштирок этди.

Мониторинг жараёнида атроф-муҳит ҳолати, ишлаб чиқариш жараёнларининг экологик талабларга мувофиқлиги ҳамда санитария меъёрларига риоя этилиши ўрганилди. Мазкур тадбир экологик хавфсизликни таъминлаш ва юзага келиши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олишга қаратилган.

“Аммофос-Максам” АЖ Матбуот хизмати