"Ўзкимёсаноат" АЖ

ЭФК-3 цехида ўқув машғулоти ўтказилди

// 28.09.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/efk-3-cehida-uquv-mashguloti-utkazildi


Тасдиқланган режа асосида корхонанинг ЭФК-3 цехида авария вазиятларини чеклаш ва бартараф этиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.



Машғулот давомида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар синовдан ўтказилди. Иштирокчилар белгиланган ссенарий ва вақт меъёрлари асосида ўз вазифаларини бажардилар.



Машғулот якунида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, ўқув машғулоти қониқарли деб баҳоланди.



“Аммофос-Максам” АЖ Матбуот хизмати