"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Деҳқонобод калий заводи” АЖ раисига биринчи ўринбосар тайинланди

// 01.08.2023
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/dkz-normuratov-tayinlov

Баҳодир Бахтиёрович Нормуратов “Деҳқонобод калий заводи” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари в.б  лавозимига тайинланди.

Тайинлов муносабати билан ўтказилган тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ Техник жиҳатдан тартибга солиш ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Р.Айходжаев, "Деҳқонобод калий заводи" АЖ  бошқаруви раиси в.б Т.Зарипов, бошқарув раиси ўринбосарлари ҳамда таркибий бўлинма раҳбарлари иштирок этишди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Баҳодир Нормуратов "Деҳқонобод калий заводи" АЖ Бош технологи, “Тошкент кимё технология илмий-тадқиқот институти” МЧЖ маркетинг ва сотиш бўйича директор ўринбосари каби лавозимларида фаолият юритган.

“Деҳқонобод калий заводи” АЖ Матбуот хизмати