"Ўзкимёсаноат" АЖ

Деҳқонобод тумани маҳаллаларида ўрганиш ишлари олиб борилди

// 24.03.2025
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/dehqonobod-tumani-mahallalarida-urganish-ishlari-olib-borild

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-мартдаги “Маҳаллаларда томорқалардан унумли фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги Ф-18-сонли фармойишига асосан 2025-йил 11-мартдан республикамизда “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги эълон қилинди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти ва масъулларидан иборат ишчи гуруҳи ҳудудларда ўрганиш ишларини амалга оширмоқда. 

Жумладан, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Одил Темиров Деҳқонобод тумани ҳокими Шерзод Шокиров ҳамроҳлигида туман маҳаллаларида ўрганиш ишларини олиб борди. 

Маҳаллалардаги ижтимоий обектлар кўздан кечирилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати