"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган «Деҳқонобод калий заводи» АЖга ташкиллаштирилган пресс-тур бошланди

// 21.12.2022
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/dehqonobod-kaliy-zavodi-press-tur

Унда юртимизнинг нуфузли оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этишмоқда. Тадбирни «Деҳқонобод калий заводи» АЖ бошқарув раиси Рахмат Ўсаров корхонанинг тарихи, бугунги кундаги фаолияти ва эришилаётган натижаларга бағишланган нутқи билан очиб берди. Шу билан бирга, корхона мутахассислари томонидан тақдимотлар ўтказилди. Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерларни корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари ва «Тепақўтон» калийли тузлар кони билан яқиндан таништириш кўзда тутилган.