Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда ёш ходимларнинг китобхонлик маданиятини янада кучайтириш ҳамда китоб мутолаасини корхонада кенг тарғиб қилиш мақсадида «Ёш китобхон» кўрик-танловининг 1–босқичи ўтказилди. Ёш соҳа вакиллари 5 та шарт асосида ўз билимларини намоён қилишди. Ҳакам ҳайъати аъзоларининг якуний баҳолаш натижаларига кўра:
1-ўринни Нилуфар Норқобилова, КЎИЧ 1-цехи тарозибони;
2-ўринни Асилбек Исмоилов, Автотранспорт цехи, Техник ҳужжатларни юритиш бўйича техник;
3-ўринни Убайдулла Мусулов, Бош механика хизмати етакчи муҳандис-конструктори қўлга киритиб, кўрик-танловнинг 2 – босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.
Ғолиблар Жамият томонидан рағбатлантирилади.
Эслатиб ўтамиз, «Ёш китобхон» кўрик-танловининг 2 – босқичи жорий йил июль ойининг илк 10 кунлигида «Ўзкимёсаноат» АЖда ўтказилиши кўзда тутилган.
«Деҳқонобод калий заводи» АЖ Матбуот хизмати