"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Дeҳқонобод калий заводи» акциядорлик жамиятида тайинловлар амалга оширилди

// 16.07.2022
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/dehqonobod-kaliy-zavodi-aksiyadorlik-jamiyatida-tayinlovlar-amalga-oshirildi

“Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг 6 ойлик натижалари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди ва якунда янги тайинловлар амалга оширилди. «Деҳқонобод калий заводи» АЖ бошқаруви раиси Қурбонов Ойбек Абдусатторович бошқа ишга ўтиши муносабати билан уни ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди ва ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган Абдусаттаров Шукурхон Гайратович ўрнига  «Деҳқонобод калий заводи» АЖ бошқаруви раисининг транспорт ва логистика масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

«Деҳқонобод калий заводи» АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб Усаров Рахмат Шоазимович тайинланди. Бунга қадар Рахмат Шоазимович  «Ўзкимёсаноат» АЖнинг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз. «Деҳқонобод калий заводи» АЖ Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида жойлашган, Марказий Осиёда ягона бўлган калийли ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик саноат корхонаси ҳисобланади.

 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати