"Ўзкимёсаноат" АЖ

Давлат тилида иш юритиш

// 08.11.2024
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/davlat-tilida-ish-yuritish

Куни кеча “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Санобар Абдурахмонова раҳбарлигида “Деҳқонобод калий заводи” АЖ цех ва бўлимларининг давлат тилида иш юритиш ҳолатлари ўрганилди.

Жараёнда бўлим номлари, атамалар, пешлавҳалар, эълонлар, шунингдек идоравий иш қоғозлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлишини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.

Ўрганиш якунида аниқланган баъзи камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

“Деҳқонобод калий заводи” АЖ Матбуот хизмати