"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Ўзкимёсаноат» АЖда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан «Муқаддасдир Ватан байроғи» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

// 18.11.2022
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/davlat-bayrogi-qabul-qilinganligining-31-yilligi-munosabati-bilan-manaviy-marifiy-tadbir-otkazildi

Шунингдек, тадбир доирасида марказий аппарат ходимлари ўртасида ўтказилган «Менинг байроғим» эсселар танловининг тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Танловда 1-ўринни Ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, импорт харидларни оптималлаштириш  ва жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув бўлими бош мутахассиси Мирзаева Мафтуна, 2-ўринни Сифатни бошқариш ва техник қайта жиҳозлаш бўлими бош мутахассиси Келдиёров Ҳусан, 3-ўринни эса жамият кутубхонаси ходими Кенгесбаева Улбўсинлар эгаллади.

«Муқаддасдир Ватан байроғи» шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир видеоконференсалоқа шаклида ўтказилди. Тадбирда барча тармоқ корхоналари ва ташкилотлари ишчи-ходимларини кенг қамраб олган ҳолда, бадиий чиқишлар билан иштирок этди. «Деҳқонобод калий заводи» АЖнинг ёш ходимлари томонидан бобомиз Нажмиддин Кубро ҳақида саҳналаштирилган чиқишлар барчада катта таассурот қолдирди. Бундан ташқари, тадбирда шеърлар, қўшиқлар янгради, видеоролик намойиш этилди, ҳаттоки, якка рақс ҳам ижро этилди.

Таъкидлаш лозимки, байроғимиз республикамиз дунёда халқаро ҳамжамиятнинг тенглар ичра тенг аъзоси эканлигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради. У бизнинг ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ҳамда асло кам бўлмаслигимизни яққол намоён этади. Шу нуқтаи назардан қараганда, байроғимизни эъзозлаш фуқароларда ўзининг қадр-қимматига, ўз мамлакатига ва шахсига бўлган ишончни янада мустаҳкамлайди.

 "Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати