23-январ куни “Uzbekistan GTL” стипендия дастури гўлибларини тақдирлаш маросими бўлди. Аҳамиятлиси, Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети Тошкент филиали 3-босқич талабаси Дурдона Мухторхўжаева “Технологиялар” йўналиши бўйича “Uzbekistan GTL”стипендияси соҳибаси бўлди.
Университетнинг 3-босқич талабаси Зуҳра Маҳкамова, 4-босқич талабалари Алия Тагаева ва Муҳаммад Акромовларнинг танловдаги фаол иштироки алоҳида эътироф этилди. Уларга “Uzbekistan GTL” заводида амалиёт ўташ имконияти берилади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети Тошкент филиали талабаларини ушбу муваффақият билан табриклайди ва келгуси ишларига улкан зафарлар тилайди.