"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Комплаенс-назорат хизмати ташкилот томонидан тузилган шартномлар ҳолатини ўрганди

// 15.04.2021
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/comreport202101

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти коррупцияга қарши курашиш соҳасида 2020 йил 9 октябрдаги буйруғи билан “Жамият томонидан тузилаётган шартномаларни келишиш, имзолаш ва ижро этиш сиёсати” ва 2020 йил 11 ноябрдаги буйруғи билан “Совға бериш ва қабул қилиш, вакиллик харажатларини амалга ошириш ва бизнес меҳмондўстлик қабул қилиш сиёсати” ва “Ўзкимёсаноат” АЖнинг хайрия ва ҳомийлик фаолияти тўғрисидаги сиёсати” тўғрисидаги меъёрий ҳужжатларни қабул қилган.

Мазкур буйруқларни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг I-чорагида тузилган шартномлар, берилган ёки олинган совғалар, амалга оширилган вакиллик харажатлар натижаси ўрганилди.

Ўрганиш натижасида “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан I чорак давомида 851,2 млн. сўмлик жами 81 та шартномалар расмийлаштирилган. Шулардан 50 таси 73,4 млн. сўмлик электрон дўкон орқали, 12 таси 581,3 млн. сўмлик электрон аукцион орқали, 12 таси 39,9 млн. сўмлик кооперация шартномалар, 3 таси 149,6 млн. сўмлик танлов орқали, тўғридан-тўғри ягона етказиб берувчилар билан 6,7 млн. сўмлик 4 та шартнома имзоланганлиги маълум бўлди.

Зарур техник талаблар (иш стажи ва ходимлар сони) “Ўзкимёсаноат” АЖнинг талабларига мос келмаслиги сабабли “Telemetry” МЧЖ билан тузилган 370,0 млн. сўмлик шартномани бекор қилинди.

Биржа савдолари орқали “Ўзкимёсаноат” АЖ билан тузилаётган шартномаларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида киритиладиган огоҳлантириш банди қўшиш учун “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси”га ушбу банд намунаси юборилди.

Шу билан бирга контрагентларини текшириш бўйича қўлланма талабларига шартнома ташаббускори томонидан қатъий риоя этиш, “Корпоратив картадан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом” талаблари асосида харидларни амалга ошириши мақсадга мувофиқлиги маъсул ходимларга етказилди.

Аниқланган камчиликларни кейинги ойларда такрорланмаслиги натижасида тизимида коррупция кўринишларининг оқибати билан эмас, балки унинг олдини олишга шарт-шароит яратади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати