"Ўзкимёсаноат" АЖ

Чирчиқда янги уйлар эгаларига топширилди

// 08.07.2019
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/chirchik-dom

2019 йил 6 июлда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида азотли ўғитларни йирик ишлаб чиқарувчиси “Максам-Чирчиқ” АЖ маблағларига янгидан тикланган 2-та кўпқаватли уйлардаги хонадонларни аҳолига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига, шу жумладан Чирчиқ шаҳрига ташрифлари давомида ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароитларни яратиб бериш борасида берилган топшириқлар ижроси доирасида мазкур уйларнинг қурилиши ниҳоясига етказилди.

Бугун Чирчиқ шаҳрининг 176 оиласи, шу жумладан 166 “Максам-Чирчиқ” АЖда меҳнат қилаётган ёш оилалар янги хонадонларга эга бўлдилар. Қолган 10 та хонадон шаҳарнинг яшаш шароитларни яхшилашга муҳтож фуқароларига топширилди.

Уйларга туташган ҳудудда қулайгина болалар майдончаси қурилган, ёнида эса деҳқон бозори жойлашган.

Тантанали маросимда Чирчиқ шаҳар ҳокими Қ.Б.Рашитов, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси О.Ш.Темиров, “Максам-Чирчиқ” АЖ бошқаруви раиси Х.А.Сайдахмедов ва бош директори Мануэль Пуэртас иштирок этдилар.

 

“Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот хизмати