"Ўзкимёсаноат" АЖ

“China Huanqiu Contracting & Engineering Co., Ltd” (HQC) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

// 25.10.2024
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/china-huanqiu-contracting-engineering-co-ltd-hqc-vakillari-b

Жорий йилнинг 21-октабр куни «Ўзкимёсаноат» АЖ ва Хитойнинг “China Huanqiu Contracting & Engineering Co., Ltd”  (HQC)  вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Маълумот учун: HQC China National Petroleum Corporation (CNPC) нинг шўба корхонаси бўлиб, қурилиш, технологик жараёнларни лицензиялаш, ускуналар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, саноат объектларини модернизация қилиш ва молиялаштириш бўйича комплекс хизматлар кўрсатишга ихтисослашган.

Музокарада томонлар «Поливинилхлорид (ПВХ) ва каустик сода ишлаб чиқаришни ташкил этиш 2-босқич», «Аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришни ташкил этиш» ва «Сирка кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш» каби лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди. Бундан ташқари,  «Ўзкимёсаноат» АЖ ва HQC вакиллари бошқа истиқболли йўналишларда, жумладан, винилацетат, бутандиол ва бошқа талаб юқори бўлган кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқдилар.

Учрашув якунлари бўйича томонлар мазкур йўналишдаги қўшма ишларни амалга ошириш, лойиҳаларнинг техник ва иқтисодий кўрсаткичларини оптималлаштириш, молиялаштириш, шунингдек, «Ўзкимёсаноат» АЖ техник мутахассисларининг Хитой ҳудудидаги мавжуд саноат майдонларига ташрифини ташкил этиш масалалари бўйича келишиб олишди. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати