"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Чимён” болалар оромгоҳининг мавсумга тайёргарлик ҳолати ўрганилди

// 26.05.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/chimyon-bolalar-oromgohining-mavsumga-tayyorgarlik-holati-ur

Болаларнинг ёзги дам олишини мазмунли, хавфсиз ва сифатли ташкил этиш, уларнинг соғломлаштириш мавсумини белгиланган талаблар асосида ўтказиш мақсадида “Аммофос-Максам” АЖга қарашли “Чимён” болалар оромгоҳида ўрганиш ишлари олиб борилди.



Ўрганиш давомида оромгоҳ ҳудудининг ободонлаштирилиши, ётоқ жойлари, ошхона, тиббиёт хонаси, спорт майдончалари ҳамда маданий-маърифий тадбирлар ўтказиладиган масканларнинг ҳолати кўздан кечирилди. Шунингдек, санитария-гигиена талаблари, озиқ-овқат хавфсизлиги, ёнғин ва техника хавфсизлиги, болаларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда зарур инфратузилма билан таъминланганлик даражаси алоҳида эътиборга олинди.



Аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди ҳамда ёзги соғломлаштириш мавсумини юқори савияда ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш белгиланди.