"Ўзкимёсаноат" АЖ

Бугун “Деҳқонобод калий заводи” АЖ да ОАВ вакиллари учун пресс-тур бўлиб ўтди

// 12.12.2023
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/bugun-dehqonobod-kaliy-zavodi-azh-da-oav-vakillari-uchun-pre

Бугун “Деҳқонобод калий заводи” АЖ да ОАВ вакиллари учун пресс-тур бўлиб ўтди.

Унда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг 30 га яқин ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этишди. Аввало, меҳмонларга завод ҳудудида техник хавфсизлик қоидалари тушунтирилиб, махсус видеоролик намойиш этилди. Журналистлар Деҳқонобод калий заводи АЖ таркибий тузилмалари фаолияти билан яқиндан танишишди. 

Шунингдек,  улар Калий ўғити ишлаб чиқариш 1-цехида бўлиб, жараёнларга гувоҳ бўлишди. Завод марказий лабораторияси фаолиятини кўздан кечиришди. 

Журналистлар ва блогерларга корхона масъуллари томонидан мазкур йилда қилинган ишлар, эришилган натижалар ва келгуси йилда амалга ошириладиган режалар юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.  

ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга соҳа мутахассисларидан жавоблар олишди.