Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллик байрами муносабати билан ҳамда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни оммавий спорт турларига қизиқишини кучайтириш мақсадида «Бошқарув раиси кубоги» мусобақалари бўлиб ўтди.
Мусобақалар Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университети Тошкент шаҳри филиалининг спорт майдонларида бўлиб ўтди.
Қизғин баҳсларга бой ўтган мусобақа бугун ўз ниҳоясига етди ва натижалар қуйидагича бўлди:
Эркаклар ўртасида мини-футбол бўйича:
1-ўрин – «Максам-Чирчиқ» АЖ
2-ўрин – «Фарғонаазот» АЖ
3-ўрин – «Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖ;
Аёллар ўртасида волейбол бўйича:
1-ўрин - «Максам-Чирчиқ» АЖ
2-ўрин - «Қизилқум фосфорит комплекси» АЖ
3-ўрин – «Деҳқонобод калий жамоаси» АЖ жамоаларига насиб этди.
Тантанали тақдирлаш маросимида «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Акобир Тўхтаев «Махам-Чирчиқ» АЖ жамоасига «Бошқарув раиси кубоги»ни топширди. Шунингдек, совриндорларга пул мукофотлари тақдим этилди.
"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати