"Ўзкимёсаноат" АЖ

«ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖ БОЛАЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ

// 18.03.2022
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/bolalar-ftiziatriya-sihatgohi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17- февралдаги «2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Тошкент вилояти Болалар фтизиатрия сиҳатгоҳида Наврўз байрами муносабати билан ҳайрия тадбири ўтказилди.

Байрам дастури доирасида ташкиллаштирилган сумалак, палов, байрамона дастурхон, маданий тадбирлар ва махсус совғалар болажонларга бир олам қувонч улашди. Сиҳатгоҳнинг иқтидорли ўғил-қизлари томонидан тайёрланган ажойиб рақс, шеър ва қўшиқлар эса барчани хурсанд қилди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати

 


Тадбирдан фотосуратлар: