"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Биз зўравонликка қаршимиз» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

// 05.12.2024
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/biz-zuravonlikka-qarshimiz-mavzusida-davra-suhbati-tashkil-e

БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюцияси билан «25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни» сифатида белгиланган. 

Шунга кўра, юртимизда 25 ноябрдан «Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат» глобал кампанияси ўтказилмоқда. 

Кампания доирасида «Ўзкимёсаноат» АЖда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Биз зўравонликка қаршимиз» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Матлуба Қаҳҳорова ҳамда Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази директори Муқаддам Расулова юртимизда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ва тазийиқларга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил тўхталиб ўтишди.  


Хусусан, сўнгги йилларда мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оналар ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш йўналишида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун-моҳияти хусусида сўз борди. 

Шунингдек, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, мамлакатимизда инсон манфаатлари устунлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар замирида жамиятда хотин-қизлар мавқеини ошириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аёлларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини ошириш йўналишидаги ишлар таҳлил қилинди. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати