"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 29 апрель санасидаги савдо якунлари

// 29.04.2020
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/birja20200429

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 29 апрель санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.

Жорий йилнинг 29 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 14203 тонна 29016 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди, бир кун аввал бу кўрсаткич паст бўлган яъни 28 апрель куни 25949 млн. сўмлик 11569 тонна минерал ўғитлар сотилган.

Биржа савдоларига ташкилот тизимидаги “Фарғонаазот” АЖ, “Maxsam-Chirchiq” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Ammafos-Maxsam” АЖ, “Самарқанд NPK” ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖлар томонидан ишлаб чиқарилаётган аммиакли селитра, карбамид, сульфат аммоний, аммофос, PS-Агро, NPK-S (Ca,Mg,Fe), калийли, NPK (5:14:14), нитрокальций-фосфат (НКФУ) маҳсулотлари қўйилди. Савдога қўйилган минерал ўғитлардан аммиакли селитра энг кўп сотилган маҳсулот бўлиб, сотувнинг 70 фоизини ташкил этади. Ҳаридорларнинг асосий қисмини пахта ва ғалла етиштирувчи кластер ва фермер хўжаликлари ташкил этди.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан минерал ўғитлардан ташқари бугунги кун саноатида кенг қўлланилаётган ПВХ, каустик сода, формалин, натрий гипохлорид, калцияланган сода, азот кислотаси ва суюқ кислород каби 100 га яқин кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Улар ҳам доимий равишда биржа савдоларига қўйиб борилади. 29 апрель куни жами 1177,4 млн. сўмлик бошқа турдаги кимё маҳсулотлари сотилди. Бу бир кун аввалги кўрсаткичдан паст бўлиб, 28 апрель куни 1906 млн. сўмлик бошқа турдаги кимё маҳсулотлари сотилган. Сотувнинг асосий қисмини яъни 80 фоизини калцияланган сода маҳсулоти ташкил этди.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги “Ўзкимёсаноат” АЖ савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар савдоси бўйича барча маълумотларни www.uzkimyosanoat.uz расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги https://t.me/uzkimyosanoat ва https://www.facebook.com/uzkimyosanoat/ расмий саҳифалари орқали олишингиз мумкин.

Маҳсулотларни етказиб бериш ва уларнинг сифат даражаси бўйича таклиф ва эътирозларингиз бўлса, (78) 140-74-48 ишонч телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмат