.jpg)
Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Шу боис, бугун франсиялик тарихчи олим Марсел Брион қаламига мансуб “Менким, соҳибқирон жаҳонгир - Темур” романини тавсия қиламиз.
Мазкур китоб АҚШ ва Ғарбий Европа давлатларида бир неча маротаба чоп этилган бўлиб, энг сара асарлар қаторига киради.Эътиборли жиҳати шундаки, Марсел Брион томонидан тартиб берилган ушбу китоб тўлалигича Соҳибқирон Амир Темурнинг ўз қўли билан ёзилган эсталикларидан иборат. Мазкур асарни ўқиш асносида улуғ бобокалонимизнинг ўзига хос жиҳатлари билан ҳам танишасиз, фаолияти қанчалар ибратли эканлигига амин бўласиз.
Китобда баён этилган Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти барча учун бирдек сабоқ мактаби бўлиши шубҳасиз.